Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-06
#Ҳудудлардан_хабарлар
Қизириқ туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида #меҳнат_ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу меҳнат ярмаркасида тумандаги 35 та корхона, ташкилот ҳамда муассасалар ўзларида мавжуд 134 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок етди. Шундан олий маълумотлилар учун 78 та, ўрта махсус ва ўрта маълумотлилар учун 56 та иш ўринлари мавжуд.
Мазкур бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 56 нафар иш изловчилардан 29 нафари олий таълимни тугатган, 19 нафар доимий иш ўринларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 19 нафарига ҳақ туланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди, Қолган 8 нафари шундан олий таълимни тугатган 2 нафарга меҳнат қонунчилиги ва бошқа йўналишлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.