Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🔴Иш берувчилар диққатли бўлинг! Бугунги кунда иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, пенсия тайинлаш вақтида фуқароларнинг барча маълумотлари электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинади (https://www.youtube.com/watch?v=BJ-UnGTCtRs&t=51s).

error

2024-09-20

🔴Иш берувчилар диққатли бўлинг!

Бугунги кунда  иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, пенсия тайинлаш вақтида фуқароларнинг барча маълумотлари электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинади (https://www.youtube.com/watch?v=BJ-UnGTCtRs&t=51s).

Ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) ЯММТга* киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин.

🔴Эътиборли бўлинг ва иш жойингиздаги ходимлар бўлимидан барча маълумотларни ЯММТга киритиб рақамлаштириб қўйишларини сўранг.

Ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни мутлақо бепул рақамлаштириб олишлари мумкин.