Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-30
"Мажбурий пахта теримига қайтяпмизми?
ҚУМҚЎРҒОНДА ЭРТАГА ҲАММА ПАХТА ТЕРИШГА ЧИҚАДИ мавзусидаги мурожаат юзасидан
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат назорат меҳнат инспекцияси томонидан юқоридаги ҳолат ўрганилди.
Ўрганишда, Қумқўрғон туманидаги барча фермер хўжаликларида пахта тераётган теримчилар фермер хўжалиги билан шартнома тузиб, ўз хохишлари билан пахта йиғим-теримига чиқиб пахта тераётганлиги, теримчилар орасида корхона ва ташкилот ходимлари йўқлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари жорий йилнинг 15-сентябрь якшанба куни тумандаги корхона ва ташкилотларига дам олиш бўлганлиги сабабли 16-сентябрь куни тумандаги барча корхона ва ташкилотларининг раҳбар ва ходимлари билан сухбатлашилганда, 15-сентябрь куни туман ҳокимлиги ҳамда юқори турувчи ташкилотлар томонидан ходимларни пахта йиғим-терими ёки ҳашарга жалб қилиш учун ҳеч қандай топшириқ берилмаганлиги аниқланди.