Янгиликлар
Янгиликлар
2024-11-01
Термиз шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва шаҳар Прокуратураси ҳамкорлигида маҳаллаларда ишсизларни бандлигини таъминлаш мақсадида Санъат саройи биносида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
➖Ярмаркага шаҳардаги 12 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 134 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
➖ Меҳнат ярмаркасида жами 165 нафар вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашган бўлса, улардан 88 нафари ишсиз фуқаролардир. Ярмарка натижасига кўра 26 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди, 10 нафар фуқароларга касб-ҳунар ўрганишлари учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, 19 нафар "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"да турган Ишсиз фуқароларга субсидия асосида асбоб-ускуналар тарқатилди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг