Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи туманига ташрифидан сўнг, Қумқўрғон туманида маҳаллалар "еттилиги" ва уларнинг вилоят, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокидаги муҳокама йиғилишида қатнашди.

error

2024-11-06

Унда мутасаддилар маҳаллаларда “еттилик” фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар юзасидан ахборот берди. Ўрганишлар давомида “еттилик” ишини сифатли йўлга қўйишда камчиликларга йўл қўйилганлиги, аҳоли билан ишлашда аъзоларнинг иш фаолияти қониқарсизлиги қайд этилди.

Вилоят раҳбари қайд этилган ҳолатларни бартараф этиш, маҳалла “еттилиги”нинг иш самарадорлигини ошириш, уларнинг фаолиятини сифатли ташкил этишга, ҳар бир тизимнинг вилоят ва туман раҳбари масъул эканлигини таъкидлади.