Янгиликлар
Янгиликлар
2024-11-13
Бугун Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан маҳаллаларда касаначилик фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субйектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли орасида касаначилик фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида семинар ташкил етилди.
Унда Ўзбекистон Aёллар ва қизлар уюшмаси раҳбари Насиба Мирадилова, вилоят бўлинмаси раҳбари Манзура Aбдуллайева, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси шўба раҳбари Муҳаббат Сарийева ҳамда 150 нафарга яқин касаначи тадбиркорлар иштирок етишди.
Мазкур семинарда 2025-йил 1-январдан фаолиятини бошлаши режалаштирилган касаначилар учун яратилган Касана.уз платформаси хусусида маълумотлар берилди.
Тадбиркорлар бепул фойдаланишлари мумкин бўлган ушбу платформанинг афзалликлари тақдимот орқали кенг тушунтирилди.
Семинар давомида тадбиркорлар ушбу платформа ҳақида ўз фикр ва таклифларини беришди.