Янгиликлар
Янгиликлар
2024-11-24
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод тумани Учёғоч маҳалласида вилоят, туман секторлари раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар бошлиқлари иштирокида ўтказилган йиғилишда иштирок этди.
Унда давлатимиз раҳбари ҳузурида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўтказилган тақдимотда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, келгусидаги режаларни амалга ошириш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш бўйича бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, вилоят раҳбари ушбу маҳалладаги кам таъминланган, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида бириктирилган оила хонадонида бўлиб, мавжуд муаммоларини ўрганди. Бириктирилган масъулларга оиланинг яшаш шароитини яхшилаш, ишсиз аъзоларини банд қилиш, фарзандининг сифатли таълим олиши учун шароитлар яратиш вазифалари топширилди.
Қорабоғ маҳалласида инфратузилмани яхшилаш ишлари билан танишилди.