Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Камбағалликни қисқартиришда фаол нуронийлар ҳам ҳисса қўшади. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-405-сон, 25.11.2024) қабул қилинди.

error

2024-11-27

Камбағалликни қисқартиришда фаол нуронийлар ҳам ҳисса қўшади

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-405-сон, 25.11.2024) қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра, маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли 3 нафар фаол нуроний 5 та камбағал оилага бириктирилади.

Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:

⬇️ хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;

⬇️оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;

⬇️пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;

⬇️кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.

✅Фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТEКМнинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади.

✅Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.