Янгиликлар
Янгиликлар
2024-11-30
#Очиқ_мулоқот
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Й.Худойқулов иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда 2024 йилнинг январь-октабр ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Жумладан, вилоятда жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган ижобий тавсияномалари асосида, амалда
4 286 нафар фуқароларга (18 481,1 млн. сўм) субсидия маблағлари ажратилди.
Жумладан;
- 53 нафар фуқароларга енгил конструктсияли иссиқхоналар қуриб берилди;
- 113 нафар Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритилиб, субсидялари тўлаб берилди;
- 4 120 нафар фуқароларга, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, фуқароларга субсидия маблағлари ҳисобидан, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари олиб берилди;
Шундан;
- “Аёллар дафтари”да 2 874 нафар;
- “Ёшлар дафтари”да 1 246 нафар;
Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш йўналишида лойиҳа қиймати 1 404,3 млрд.сўмлик 22 403 та микро лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 34 927 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Январь-октябрь ойларида лойиҳа қиймати 1 166,6 млрд.сўмлик 19 959 та кичик лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 31 109 та янги иш ўринлари яратилди.
- 4 348 та юридик ва 8 106 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Натижада 16 802 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2023 йил
14 сентябрдаги ПҚ-306 сонли қарори бўйича Қарорга асосан жорий йилнинг ўтган даврида 30 930 та ариза топширилган бўлиб шундан, 7 708 та ариза скоринг натижаларига кўра ижобий хулоса берилиб, 5 381 та лойиҳа ташаббускорга
536,0 млрд.сўмлик кредит ҳужжатлари тижорат банкига топширилган, шундан, 4 631 та тадбиркорларга 409,8 млрд.сўм кредит ажратилган.