Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Мономарказда меҳнат ярмаркаси ўтказилди

error

2024-12-13

Мономарказда меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Ангор тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва туман прокуратураси ҳамкорлигида Ангор "Ишга марҳамат" мономаркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 55 та корхона ва ташкилотлар 266 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. 

Ушбу меҳнат ярмаркасида 141 нафар ёшлар иштирок этиб, уларнинг 12 нафарига  корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 

11 нафар ёшларга тумандаги “Ишга марҳамат” мономарказидаги касбга ўқитиш, қайта ўқитиш курсларига йўлланмалар берилиши таъминланди. 

Меҳнат қонунчилиги бўйича 42 нафар фуқарога маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, "Ёшлар дафтари"га киритилган 4 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси, 2 нафар ёшга пайвандлаш ҳамда 

1 нафар ёшга занжирли арра апарати берилди.