Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-05
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА НУРОНИЙЛАР КЎМАККА ОТЛАНДИ
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси масъуллари иштирокида (ЗООМ орқали) йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни "Нуроний" жамғармаси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев олиб борди.
Унда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда аҳолини даромадли меҳнатга жалб қилиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари в.б Сирожиддин Бобоқулов мазкур ишларда нуронийларнинг ўрни муҳим эканлигини, айниқса, боқимондаликни касб қилиб олган оилалар билан ишлашда кексаларимизнинг ҳаётий тажрибалари ас қотишини таъкидлади.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг