Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-11
Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Термиз шаҳрида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида вилоят куч тузилмалари томонидан оркестр садолари остида шаҳар марказий кўчаси бўйлаб ҳарбийлар марш юришлари ташкил қилинди. Шунингдек, "Иcеберг" кўнгилочар маскани ёнида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестр томонидан дифеле намойишлари ижро этилди.
Мазкур тадбирлар Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ва жанговар шайлигини намоён этиш, ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг