Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Шўрчи туманидаги “Какан” маҳалласида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида қўзиқорин етиштириш йўлга қўйилди.

error

2025-01-22

Какан маҳалласидаги хонадонларда қўзиқорин етиштирилмоқда

Шўрчи туманидаги “Какан” маҳалласида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида қўзиқорин етиштириш йўлга қўйилди.

Қўзиқорин маҳсулотини етиштириш орқали каттагина даромад топиш, яхшигина бизнес қилиш мумкин. 

– Маҳалламиздаги 5 хонадонга қўзиқориннинг “вешенка” навини  етиштиришни йўлга қўйдик,– дейди ҳоким ёрдамчиси Муҳаммад Шойқулов. – Бу нав жуда фойдали ва оқсилга бой. Харидорлари ҳам кўп. У 27-28 кунда ҳосилга кириб, бир ой нари-берисида тўлиқ пишиб етилади. Битта 2 килограмм шелуха солинган қопга жойланган қўзиқорин уруғлари ўртача 10-12 килограммгача ҳосил беради. Афзаллик томони, уни йил 12 ой давомида етиштириб, йилига 4-5 маротаба даромад олса бўлади. 

Мазкур “вешенка” қўзиқорин навлари умуман мавсум танламайдиган қўзиқоринлар полиэтилен қопчаларда етиштирилмоқда.