Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-31
Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларнинг пиллачилик соҳасидаги бандлигини босқичма-босқич таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (https://api-portal.gov.uz/uploads/5a2516cd-7628-0d92-81b6-0a6418e3d49f_media_.pdf) қабул қилинди.
(46-сон, 29.01.2025-й)
📚Унга кўра, хотин-қизларни пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш ва уларни соҳага жалб қилишнинг асосий параметрлари ҳамда уни босқичма-босқич таъминлаш тизимини ташкил этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
✅ Асосий параметрларга мувофиқ қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларнинг бандлиги ипак қурти уруғчилиги корхоналари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига мавсумий ҳамда доимий ишларга қабул қилиш орқали таъминланади.
📍Хитой, Ветнам, Ҳиндистон ва Япониянинг ипакчилик соҳасидаги мутахассислари хотин-қизларнинг пиллачилик соҳасидаги қисқа муддатли ўқув курсларига жалб қилинади.
🔃 Пиллачилик соҳасида банд бўлган фуқароларнинг маълумотлари “янгииш.меҳнат.уз” платформасига киритиб борилади. Шунингдек, ушбу платфрома орқали ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларнинг доимий ва мавсумий ишларга қабул қилинганлиги ҳисоби юритилади.