Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-31
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва тадбиркорлик ташаббуслари билан танишди.
Шунингдек, ҳудуддаги тадбиркорлар фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.
Кейинги манзилда Термиз шаҳри маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Кўп қаватли уйлар ертўласи ҳамда мослаштирилган биринчи қаватларда хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталарини ташкил этиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш вазифалари белгиланди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг