Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-04
Санъат саройи биносида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммо ва таклифлар асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Ангор ва Термиз туманлари аҳолиси учун оммавий қабуллар ўтказилди.
Унда Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқарма бошлиғи О.Яқубов ва тизим масъуллари томонидан 50 га яқин фуқароларнинг бандлик ва имтиёзли кредитлар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. (https://t.me/surxonbandlik/8026?single) Шундан 18 нафар фуқаронинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Шунингдек, мазкур сайёр қабул доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Оммавий сайёр қабуллар бошқа туманларда ҳам ўтказиш графиги, манзил ва вақтлари билан бўлиб ўтади. (https://t.me/surxonbandlik/8023)
Маълумот учун, қабулларда Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари", "Ўзсувтаъминоти" АЖ, шунингдек, ҳудудий секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.