Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-04
Меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Бугун Ангор туманининг Маданият маҳалласида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида Ангор туманига бириктирилган Республика ишчи гуруҳ раҳбари Фаррух Умиров иштирок этди.
Ярмаркада 20 тага яқин корхона ва ташкилотлар 164 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Кайран ва Шарқ гули маҳаллаларида яшовчи 84 нафар фуқаролар ярмаркада иштирок этди.
Ярмарка давомида корхона ва ташкилотларга 9 нафар фуқаро ишга қабул қилинди. 8 нафар фуқарога касб-ҳунар ўрганиши учун йўлланма берилди. Шунингдек, 67 нафар фуқарога Меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг