Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-12
Меҳнат ярмаркаси ишсиз фуқаролар бандлигига кўмакчи
Термиз тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида туман Ички ишлар бўлими ташаббуси билан Пробация гуруҳи ҳисобидаги шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада иштирокчилар бўш иш ўринлари билан таништирилди. Мақсад – ушбу фуқаролар бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзига қайтариш ва келгусида қайта жиноят содир этишининг олдини олишдир.
Тадбир якунида 4 нафар ишсиз фуқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ишларга жойлаштирилди. Бундан ташқари, иштирокчилар қизиқишларига қараб тадбиркорлик бўйича тушунтиришлар берилиб, уларга келгусида ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг