Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-13
Ишчи гуруҳ Сурхондарёда
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси меҳнат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзолари Анваржон Нурманов, Раъно Астанақулова, Хусан Ярқулов ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул ходими Олтиной Мамировалар камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурларнинг амалга оширилишини нақарот-таҳлил тартибида ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятида бўлиб ҳудудда айни йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.
Мутасаддилар илк манзилда Термиз туманидаги Қахрамон маҳалласидаги 3,0 гектар ер майдонида ташкил этилган Сурхондарё томорқачилик мактаби билан танишишдан бошлашди.
Мазкур ҳудуд Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Марказий ва тижорат банкларига бириктирилган.