Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ишчи гуруҳ томонидан Ангор, Қизириқ ва Шеробод туманларида ўрганишлар давом этди.

error

2025-02-13

Ишчи гуруҳ томонидан Ангор, Қизириқ ва Шеробод туманларида ўрганишлар давом этди.

Ўрганиш давомида Ангор тумани “Баҳор” МФЙда яшовчи фуқаро Чориев Даврон хонадонидаги 16 сотих иссиқхонада памилдори етиштирилаётган ҳамда 29 сотих парник усулида тежамкор томчилатиб суғориш орқали карам маҳсулотлари экилиши жараёни билан танишилди. Бир мавсумда 16 сотих  иссиқхонадан 3 марта ҳосил олиб 120 мнл сўм даромад олади ва 29 сотих очиқ ер майдонидан 70 мнл сўм даромад олиб ўзи билан 4 нафар оиласидагиларнинг бандлигини таъминланган.

Баҳор маҳалласида 20 дан ортиқ логистика марказлари мавжуд бўлиб, мазкур логистика марказларида қишлоқ хўжалигини маҳсулотларининг 10 дан зиёд тури  (карам, гулкарам, дайкон, қизилча, қизил карам, брокли, пекинка, айсберг, саримсоқпиёз) ва бошқа кўплаб маҳсулотлар экспортёр ҳамкорлигида хорижий давлатларга экспорт қилинади.

Шундан Россия, Белоруссия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилинади. Бу  марказларда 4 та музлатиш омборлари ҳамда 3 та карзинга яшик ишлаб чиқариш цехлари мавжуд бўлиб тадбиркор Жумаев Мурод Омонович тамонидан  “ Дилшод Саховати” МЧЖ корзинка яшиклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, 4 нафар ишчини бандлиги таъминланган, Мазкур ишлаб чиқариш цехида  бир кунда 1440 дона яшик ишлаб чиқарилади (соатига 60 дона)дан тўғри келади, ҳозирги кунда  тадбиркор хомашёни Тошкент шаҳар ва Қашқадарё вилоятларидан олиб келади. Бир кунда 1 000 000 (бир миллион) сўмлик электр энергияси ишлатади.

Тадбиркорнинг муаммоси: Тадбиркорнинг айтишича электр энергияси бир кунда 3-4 соат бўлмайди,  Бу эса ишлаб чиқариш сарфи камайиб олган буюртмалари ўз вақтида етказиб берилмаяпти.

Таклиф: Тадбиркор ишлаб чиқариш цехлари учун бошқа бир линия тортилса , электр энергиясида муаммо бўлмаслиги ва ишлаб чиқариш сони кўпайиб қўшимча иш ўринлари яратилишини таъкидлаб ўтди.

Шу маҳаллада яшовчи кам таъминланган эҳтиёжманд фуқаро Рахмонов Уралнинг уйига бориб ўрганилганда оила, 4 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги ҳозирги кунлик норасмий иш билан шуғулланади, турмуш ўртоғи уч ёшгача бола парвариши билан банд, оила боши Рахмонов Урал Абдуназарович (ун икки бармоқли ичак) касаллиги бўйича доимий даволанишга муҳтож бўлганлиги сабаб, ижтимоий ҳимояга муҳтож камбағал оила рўйхатида туради ҳозирги кунда оилага бириктирилган масъуллар: туман “Инсон ижтимоий хизматлар” маркази директори (И.Мустарамов) ҳамда  оилага би