Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-20
Сурхондарёда илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда.
✅“Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусидаги вилоят семинари давом этмоқда.
📍Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтаётган навбатдаги семинарда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов ҳам иштирок этиб, Термиз тумани Қаҳрамон маҳалласида жойлашган Сурхондарё томорқа мактаби, Ангор туманидаги Баҳор ва Илғор маҳаллаларида олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлар билан танишди.
🥦 Вазир маҳаллаларда томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш, хусусан, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш, экспортбоп маҳсулотларни кўпроқ етиштириш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Айни пайтда мазкур семинар доирасида ҳудудлардаги лойиҳаларни ўрганиш жараёнлари давом этмоқда.