Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-20
“Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусидаги семинар Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди.
Семинарда иштирок этган мутасаддилар ҳамда 77 та оғир тоифадаги ва 30 та намунали маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари илк манзилда Термиз туманидаги Қаҳрамон маҳалласидаги 3,0 гектар ер майдонида ташкил этилган Сурхондарё томорқачилик мактаби билан танишишдан бошлашди.
Мазкур ҳудуд Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Марказий ва тижорат банкларига бириктирилган.
Ушбу ҳудудда масъуллар томонидан экин ерлар шудгорланди, чизель солиниб, илдизпояли ўтлар тароқлаб йиғиштирилади агротехнология нормаларидан келиб чиққан ҳолда минерал ва органик ўғитлар солиниши таъминланди. Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ишлари бошлаб юборилган.