Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-21
Ангор туманидаги намунали маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар
✅Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги топшириқлари ижроси доирасида Сурхондарё вилояти бўйлаб ўтказилган республика семинари Ангор туманида давом этди.
✅ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев бошчилигидаги меҳмонларни вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Ражабов ҳамда Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов кутиб олди.
Меҳмонлар Баҳор, Илғор маҳаллаларида олиб борилаётган қишлоқ хожалиги соҳасидаги ишлар билан танишдилар. Маҳаллаларда томорқа ва ижара ерларидан, хусусан, иссиқхоналардан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар билан танишишди.