Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Семинар иштирокчилари Қумқўрғон туманида ҳам бўлишди.

error

2025-02-21

Семинар иштирокчилари Қумқўрғон туманида ҳам бўлишди.

Тумандаги “Уяс” МФЙда Бир маҳалла-бир маҳсулот дастури ва томорқа ерларидан самарали фойдаланилмоқда.

Жумладан, қатнашчилар ушбу маҳалла фуқароларидан бири Ботир Нуралиев  хонадонида иссиқхона фаолияти билан танишишди.

Хонадонда 30 сотих иссиқхона мавжуд. Унда биринчи мавсумда 100 мингдан зиёд булғор қалампири, помидор ва бодринг кўчатлари етиштирилади.

Иккинчи мавсумда ушбу иссиқхонада 12 минг дона юбилейни, лотта, белогор ва фиш булғар қалампири навлари экилиб, ички ва ташқи бозорларга экспорт қилинади. Бир сотих иссиқхонага ўртача 300-400 дона булғор қалампири кўчати экилади. Бир дона булғор қалампиридан ўртача 2-3 килограмм ҳосил олинади. Бир сотих иссиқхонадан ўртача 800 кг, 30 сотих иссиқхонадан 24 000 кг ҳосил олинади. Ўртача 380 млн сўм даромад топади. Бунинг натижасида оиланинг барча аъзолари ва мавсумий 10-15 нафар маҳлланинг аёл-қизлари ишга жалб қилиниб, бандлиги таъминланади.