Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусидаги республика семинари туманда фаолият юритиб келаётган “Уз-Агро-Лидер” МЧЖда давом этди.

error

2025-02-21

Сариосиёдаги илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусидаги республика семинари туманда фаолият юритиб келаётган “Уз-Агро-Лидер” МЧЖда давом этди.

Унда, кўчатчиликни ривожлантириш, дарахт кўчатларини интенсив усулда етиштириш ҳамда экологик жиҳатдан фойдали навларни яратиш мақсадида семинар-тренинги ташкил этилди.

Тадбир давомида кўчатчиликда илғор технологияларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ва экологик барқарорликни таъминлаш бўйича фикр ва тажрибалар алмашилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига Сариосиё туманида яратилган илғор тажриба тақдим этилиб, ушбу моделни бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий этиш зарурлиги қайд этилди.