Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қизириқ тумани “Гулобод” маҳалласида томорқа ва ижара ерларидан унумли фойдаланиш юзасидан семинар ўтказилди.

error

2025-02-22

Қизириқ тумани “Гулобод” маҳалласида томорқа ва ижара ерларидан унумли фойдаланиш юзасидан семинар ўтказилди.

Бугунги кунда Президентимиз томонидан белгиланган янги тизим доирасида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Шу мақсадда ташкил этилган бугунги семинар Қизириқ туманидаги “Гулобод” маҳалласида ўтказилди.

Мазкур тадбирда туман ҳокими Шерхон Алламуродов ҳамда сектор раҳбарлари “Гулобод” маҳалласида етиштирилаётган маҳсулотлари, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда кўчатчилик лойиҳалари билан танишди.

Семинар доирасида маҳаллаларда томорқа ва ижара ерларидан унумли фойдаланиш, хусусан, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида олиб борилаётган ишларни янада ривожлантириш экспортга йўналтирилган маҳсулотларни кўпроқ етиштириш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгиланди.