Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-24
Сурхондарё вилоятида "Ипак қурти парваришлаш ва тутчилик соҳасига оид замонавий технологияларни қўллаш" республика ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Бир қатор профессор ва олимлар иштирокида ўтган семинарда ҳудудлардаги оила ва хотин-қизлар бўлимлари раҳбарлари, пилла етиштириш билан шуғулланувчи кластер, фермер хўжаликлар масъуллари, касаначи ва пиллакорлар қатнашди.
Семинар қатнашчиларига пиллани Ветнам ва Хитой тажрибаси асосида саноат усулида етиштиришни йўлга қўйиш, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, хонадонларга тарқатилган пиллани тўғри парваришини йўлга қўйиш, ўрма тутзорлар ташкил қилиш ва уй шароитида тайёр ипак ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, пилла етиштиришда ипак қуртини танлаш, уни инкубациядан чиқариш ва иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни ипак қуртини янги агротехник қоидалари асосида парваришлашга жалб қилиш хусусида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.