Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ҳоким ёрдамчилари учун амалий семинарнинг навбатдагиси Бойсун туманида

error

2025-02-28

Ҳоким ёрдамчилари учун амалий семинарнинг навбатдагиси Бойсун туманида

Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров бошчилигида тумандаги маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари учун амалий семинар ташкил этилди.

Жумладан, Газа маҳалласида аҳоли хонадонларида ташкил этилган даромадли иссиқхоналар, чорвачилик фаолияти билан танишиб, тажриба алмашилди.

Шунингдек, ушбу семинар давомида нуронийлар ва хонадон эгалари тумандаги барча маҳаллаларда ушбу тажрибани жорий этиш борасида ўз фикр ва тавсияларини бериб ўтдилар.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” юзасидан Сурхондарёда илғор тажрибаларни оммалаштириш (https://t.me/surxonbandlik/8187) мақсадида ушбу семинарларга 20 февраль куни старт берилган эди.

Семинарлар вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилади. Мазкур семинарлар Қизириқ (https://t.me/surxonbandlik/8300) ва Шўрчи (https://t.me/surxonbandlik/8358) туманларида ҳам бўлиб ўтди.