Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Термиз тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун "Қаҳрамон" маҳалласида кўргазмали семинар ташкил этилди.

error

2025-03-01

#Семинар_2025 

Термиз _тумани

Президентимизнинг 2025 йил 14 февралда "Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида ер майдонларидан самарали фойдаланиш, маҳаллаларнинг ихтисослашуви асосида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шу муносабат билан Термиз тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун "Қаҳрамон" маҳалласида кўргазмали семинар ташкил этилди. Иштирокчилар аҳоли хонадонлари ва деҳқон хўжаликларида амалга оширилаётган иссиқхоначилик, гулчилик ва кўчатчилик лойиҳалари билан танишдилар.

Унда маҳаллаларда томорқа ва ижара ерларидан унумли фойдаланиш, "Бир маҳалла – бир маҳсулот" тамойили асосида ишларни ривожлантириш ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулотлар етиштириш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тажриба алмашилди.