Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бандихон тумани “Бағрикенг” маҳалласида томорқа ва ижара ерларидан унумли фойдаланиш юзасидан семинар ўтказилди.

error

2025-03-01

Бандихон тумани “Бағрикенг” маҳалласида томорқа ва ижара ерларидан унумли фойдаланиш юзасидан семинар ўтказилди.

Президентимиз томонидан белгиланган янги тизим доирасида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Шу мақсадда ташкил этилган бугунги семинар Бандихон туманидаги “Бағрикенг” маҳалласида ўтказилди.

“Бағрикенг” маҳалласида етиштирилаётган маҳсулотлар, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда кўчатчилик лойиҳалари билан танишилди.

Семинар доирасида маҳаллаларда томорқа ва ижара ерларидан унумли фойдаланиш, хусусан, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида олиб борилаётган ишларни янада ривожлантириш экспортга йўналтирилган маҳсулотларни кўпроқ етиштириш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгиланди.