Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Камбағалликдан фаровонлик сари: 20 та оилага йирик шохли қорамол берилди

error

2025-04-04

Камбағалликдан фаровонлик сари: 20 та оилага йирик шохли қорамол берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги ПФ-143-сонли Farmoni (https://www.lex.uz/uz/docs/-7109857) ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Жарқўрғон туманининг "Янги турмуш", "Узумзор", "Нефтчилар" ва "Халқобод" маҳаллаларида оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси масъулларига бириктирилган. Ўрганиш натижасида 44 та оила камбағаллик реестрига киритилиб, уларга ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.

Белгиланган режага мувофиқ, бугун 20 та оила камбағаллик реестридан чиқариш мақсадида йирик шохли қорамол билан таъминланди. Шунингдек, кам таъминланган оилалар аъзоларини ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва томорқадан самарали фойдаланишга кўмак берилмоқда.

Мазкур чора-тадбирлар аҳолининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини оширишга қаратилган.