Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-05
Камбағал оилалар учун фоизсиз ссуда ажратилади
💎Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ssuda ajratiladi. (https://lex.uz/docs/7428395)
💎Мазкур ссудалар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга берилади.
💎Фуқароларга субсидияга берилган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари (тикув машина, электрпеч ва бошқалар) Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасида фоиссиз ссуда асосида сотиб олиб берилади.
💎Субсидия, грант ёки ссуда олиш учун ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилинади.
субсидия — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган молиявий кўмак;
ссуда — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш
ва тадбиркорликка жалб этиш ва уни ривожлантириш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бериш шарти билан бериладиган молиявий кўмак.