Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-06
✅Ишсиз фуқароларга субсидия (давлатга қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди❗️
Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.
Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000 сўм).
☑️ Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000 сўм).
☑️ Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000 сўм).
☑️ Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
▪️ Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
▪️“Ишсизлар реестрида” ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.
👉Онлайн ариза бериш (https://online-mahalla.uz/public/forms/subsidy_ssuda)