Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Президентимизнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида Сурхондарё вилоятида оғир тоифага кирувчи 77 та маҳаллада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Улардан бири — Олтинсой туманидаги "Тоғай Мурод" маҳалласи.

error

2025-04-13

Президентимизнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида Сурхондарё вилоятида оғир тоифага кирувчи 77 та маҳаллада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Улардан бири — Олтинсой туманидаги "Тоғай Мурод" маҳалласи.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу маҳаллага ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда қатор янги ташаббусларга старт берди. Жумладан, 200 та хонадонда лимончиликни йўлга қўйиш масалалари ўрганилди ҳамда 100 та хонадонга тухум йўналишида 100 тадан товуқ топширилди.  Менгул Насриддинованинг томорқадан манзарали дарахт ва гул кўчатлари етиштириш фаолияти билан танишилди ҳамда суғориш тизимини яхшилаш, насос стансияси ўрнатиш ва ариқларни бетонлаш ишлари кўздан кечирилди.

Вилоят ҳокими Хўжасоат маҳалласида ҳам бўлиб, маҳалла идораси биносининг фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди ҳамда маҳалла еттилигининг дастурлар ижроси юзасидан ҳисоботини тинглади. 

Ташриф якунида Мингчинор маҳалласининг 10 гектарлик майдонида кооперация асосида иссиқхоналар мажмуасини барпо этиш ишлари бошлаб юборилди. 

Турон банкининг 1,3 миллион долларлик имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг ўзига хослиги маҳаллий деҳқонларнинг орттирган тажрибаси асосида тежамкор усулда қурилишидир. Мазкур лойиҳа орқали 200 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.