Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-21
Президентимизнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишга оид қарорига асосан Сурхондарё вилоятида 77 та маҳалла танлаб олинган бўлиб, бугун уларда олиб борилган ишларнинг амалий натижаси сифатида 68 та маҳаллада суғориш тизимларини яхшилаш, насослар ўрнатиш, қудуқ қазиш ҳамда ариқларни бетонлаш ишлари якунига етказилди.
Бугун мазкур маҳаллалардаги лойиҳалар фойдаланишга топширилди. Ҳудудлар билан видеоконференсалоқа орқали ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, нуронийлар, фаоллар ва масъуллар билан мулоқот қилди. Қолган 9 та маҳаллада ишларни қисқа муддатда якунлаш топшириғи берилди.
Ташриф сўнгида, Денов тумани ҳокимлигида қурилиш соҳаси тадбиркорлари билан мулоқот ўтказилиб, мурожаат ва таклифлари тингланди. Мутасаддиларга тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар топширилди.