Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бугун, 28 - апрел — "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни".

error

2025-04-28

Бугун, 28 - апрел — "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни".

📍Бу сана бутун дунёда меҳнаткашларнинг саломатлиги, хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш борасида умумжаҳон ҳаракатларини бирлаштиради.

⚡️Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан вилоятимизда хавфсиз ва соғлом меҳнат муҳитини яратиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳаёт сифати ва фаровонлигини ошириш учун изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар!

🔷Ҳар бир иш жойида хавфсизликни таъминлаш — бу нафақат қонуний мажбурият, балки инсоний бурчдир. Иш жойингиздаги хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилинг, ўз ҳаётингиз ва яқинларингизнинг келажагини ҳимоя қилинг!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, баракали меҳнат ва оилавий фаровонлик тилаймиз!

Ҳурмат билан,

Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси жамоаси