Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

error

2025-05-12

#қонунчиликдаги_янгиликлар 

👨‍🦽Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

🖋“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-85-сон, 08.05.2025-й.) қабул qilindi.  (https://t.me/huquqiyaxborot/17955)

Фармон билан асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:

▫️ ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизимини жорий этиш;

▫️ ногиронлиги бўлган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорига кириши учун қўшимча имкониятлар яратиш;

▫️2025-йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш.

2025-йил 1-июндан бошлаб:

🔸И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади;

🔸субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;

🔸жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.

💻 Шунингдек, “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади.