Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-12
Сурхондарёнинг ноёб бойлиги — Хўжамайхона булоғи сизни кутмоқда!
Хўжамайхона булоғи — табиат ва шифо манбаи, юртимизнинг мўжизакор манзилларидан бири саналади. Ушбу булоқ тиниқлиги, шифобахш хусусиятлари ва бетакрор манзаралари билан нафақат маҳаллий аҳоли, балки мамлакатимиз бўйлаб келаётган сайёҳларни ҳам ўзига ром этмоқда.
Тоғлар бағрида жойлашган булоқ суви йилнинг барча фаслларида салқин ва мусаффо бўлиб, организмга қувват бахш этади. Булоқдан сониясига 3 куб метргача шифобахш сув оқиб чиқади. Сув ичидаги узунлиги 1 метргача етадиган балиқлар булоқнинг яна бир мўжизаси бўлиб, уларга ҳеч ким тегмайди — бу ерда табиат билан инсоният ўртасидаги уйғунликни яққол кўриш мумкин.
Ҳали тўлиқ ўрганилмаган сув ғори, бетакрор манзаралар ва маънавий сокинликни улуғловчи муҳит — буларнинг барчаси Хўжамайхонани сайёҳлар учун ноёб манзилга айлантирган.
Манзил (https://maps.app.goo.gl/gtckEZFTd4vZUzEF7)
Сурхондарё — сизни кутмоқда!