Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-15
Коррупсияга қарши кураш – барчамизнинг вазифамиз
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда унинг тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар, янги лавозимга тайинланган мутахассислар ва ёш кадрлар иштирокида "Коррупсияга қарши кураш – барчамизнинг вазифамиз" мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Шўрчи туманида ташкил этилган айни мавзудаги суҳбат давомида “Коррупсияга қарши курашиш” ва “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, уларнинг амалий аҳамияти, шунингдек коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш маданияти ҳақида фикр алмашилди.
Учрашувлар очиқ мулоқот ва савол-жавоб шаклида ташкил этилди.