Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-16
Очиқ мулоқот
Очиқ мулоқотда давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор бўйича Шўрчи туманида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. -Камбағалликни қисқартириш, кўмакка муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш мақсадида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида Шўрчи туманида ҳам ижтимоий ҳимояга
муҳтож, "Ягона реестр"да турувчи оилалар билан манзилли ишлар ҳаётга татбиқ этилмоқда, - дейди Шўрчи тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ҳалима Байдуллаева.
-Хусусан, ушбу дастур асосида оилаларнинг мактаб ёшидаги фарзандларига сифатли таълим олиши учун уйида шароит яратиш мақсадида парта-стуллар, китоб жавони топширилди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Томорқадан самарали фойдаланиши учун яқиндан кўмаклашилмоқда.