Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

2022 йилда “Армияда хизматни ўтаган фуқароларни иш билан таъминлаш тизимининг самарадорлиги” юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

error

2023-01-27

2022 йилда “Армияда хизматни ўтаган фуқароларни иш билан таъминлаш тизимининг самарадорлиги”
юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 13-июндаги “Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли комиссияларни ташкил этиш тўғрисида”ги 339-сон қарори билан асосий вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур қарорга мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва сафарбарлик чақирув резерви хизматчиларини ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар таркиби тасдиқланган.

Ҳудудий коммисиялар томонидан тегишли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 38-моддасига мувофиқ 2022 йилда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган шахсларни бандлигига кўмаклашиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимларининг тегишли қарорларига асосан 20 нафардан ортиқ ходим ишловчи корхона, ташкилотларда ҳарбий хизматдан қайтган хизматчилар учун 231 нафар иш ўринлари захираланган ва ушбу иш ўринларига
130 нафар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган шахслар ишга жойлаштирилган.

Бандлик бошқармаси ва туман (шаҳар) ҳокимликлар билан ҳамкорликда ҳудудий Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб қайтган шахсларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, уларни тадбиркорлик фаолияти бошлашлари учун субсидия маблағлари бериш юзасидан амалий чоралар доимий равишда кўриб борилмоқда.

2022 йилда вилоят бўйича 750 нафар фуқаролар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб захирага бўшатилган. Шундан 55 нафари ҳарбий қисмда хизматни давом эттириш учун қолган бўлиб, 695 нафарининг бандлигини таъминлаш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жами 425 нафарининг бандлиги таъминланган бўлиб, шундан;
-155 нафари корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига жойлаштирилган,

- 59 нафари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга қабул қилинган,

- 5 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган,

- 3 нафарига субсидия ажратилган,

- 65 нафари ўзини-ўзи банд қилган,

102 нафари олий ва 25 нафари ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган,

- 11 нафари фуқаролар талаб юқори бўлган касб-ҳунар йўналишлари бўйича ўқитиш орқали бандлигига кўмаклашилган,


Меҳнат вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ўртасида Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб қайтган шахсларнинг электрон рўйхатлари шакллантирилиб, маълумот алмашиш тизими рақамлаштирилган;

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида Мудофаа вазирлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатларга асосан, уларнинг бандлигини таъминлашда алоҳида функционал жорий этилган.

Бунда, бандлиги таъминланган шахсларни мониторинг қилишнинг шаффоф тизими яратилган;

        Ҳар чорак якуни бўйича ушбу тоифадаги шахсларнинг бандлик ҳолати Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда.