Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ангор туманида пресс-тур: аҳоли турли йўналишларда қўшимча даромад топмоқда

error

2025-05-17

Ангор туманида пресс-тур: аҳоли турли йўналишларда қўшимча даромад топмоқда

 ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун ташкил этилган пресс-тур доирасида иштирокчилар Маданият ва Шарқ гули маҳаллалаларидаги аҳоли хонадонларида бўлдилар.

Пресс-тур давомида аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиш, иссиқхонада сабзавот етиштириш, интенсив боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик, шунингдек, тикувчилик фаолияти орқали оилавий даромадини ошираётгани намоён бўлди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи оилалар ўз ҳовлисида қўй, эчки, мол ва паррандалар боқиш орқали ҳам озиқ-овқат хавфсизлигига ҳисса қўшаётгани, айрим хонадонларда эса кичик тикув сехлари ташкил этилгани қайд этилди.

Пресс-тур иштирокчилари бу тажрибаларни оммалаштириш муҳим эканини таъкидлаб, аҳоли бандлигини таъминлашда маҳаллалардаги шундай ташаббусларнинг аҳамияти катта эканини қайд этдилар.