Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Меҳнат ярмаркаси орқали ёшларга 200 дан ортиқ иш ўрни таклиф этилди

error

2025-05-19

Меҳнат ярмаркаси орқали ёшларга 200 дан ортиқ иш ўрни таклиф этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқлари асосида ҳудудлардаги ишсиз ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни чет тилларига ўргатиш ва бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Бойсун тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва туман Прокуратураси томонидан туман 1-сон Касб-ҳунар мактабида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

 Мазкур ярмарка давомида туман прокурорига бириктирилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 20 га яқин ташкилот иштирок этди ва 200 дан ортиқ бўш иш ўринлари тақдим этилди.

 Ярмарка натижасида бир қатор ёшларга ишга жойлашиш имконияти яратилди.

Бундай амалий чора-тадбирлар ёшларга нафақат иш топишда, балки ўз ҳаёт йўлини топишда ҳам катта туртки бўлмоқда.