Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини самарали амалга ошириш мақсадида Музработ тумани пилот ҳудуд сифатида танлаб олинган. Аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар туманда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

error

2025-05-31

Сурхондарё вилоятида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини самарали амалга ошириш мақсадида Музработ тумани пилот ҳудуд сифатида танлаб олинган. Аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар туманда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташрифи давомида ушбу йўналишдаги ишлар ҳолати билан танишди. Жумладан, "Сувонов Омонтурди" хусусий корхонасида шолини қайта ишлаш, гуруч унидан макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш фаолияти ўрганилди.

Ташриф доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, бўш турган обектлар ҳамда уларни ауцион орқали тадбиркорларга тақдим этиш бўйича тадбирлар тақдимоти ўтказилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, "Дўстлик" маҳалласидан ўтувчи коллекторни замонавий технологиялар асосида ёпиш ва тун-у-кун фаолият кўрсатувчи туризм кўчасини ташкил этиш ишлари билан танишилди. Ғалла ўрими жараёнида фаоллик кўрсатаётган илғор комбайнчилар меҳнати эътироф этилди ва рағбатлантирилди.

Янги иш ўринлари яратиш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мақсадида "Халқ йўли" ва "Орият" маҳаллаларида замонавий савдо мажмуаларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларга старт берилди.

Ташриф якунида Қизириқ туманида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда соҳанинг тажрибали мутахассислари, нуронийлар, кластер ва оилавий пудрат тизими вакиллари иштирокида ғалла йиғим-терим ишларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.