Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-05
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Барчангизни мўътабар ва муборак Қурбон ҳайити муносабати билан чин юракдан табриклайман!
Ушбу қутлуғ айём барчамизга файз-у барака, тинчлик-осойишталик, соғлик-саломатлик ва руҳи поклик олиб келсин! Ҳар бир юртдошимизнинг ризқи мўл, хонадони файзли, қалби эса ҳайит шукуҳи билан нурафшон бўлсин.
Қурбон ҳайити меҳр-оқибат, сабр-тоқат ва саховат каби буюк фазилатларни ёдга солувчи улуғ айёмдир. Шу муносабат билан барчангизга эзгу тилакларимни йўллайман — оилангизга бахт-у саодат, ишларингизга эса муваффақият ва барака ёр бўлсин!
Она Ватанимиз доимо тинч, халқимиз бахтли, Мустақиллигимиз эса абадий ва мустаҳкам бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Одилжон Яқубов
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг