Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-11
Термиз шаҳрида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди! 💼📊
“Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмарканинг асосий мақсади — ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш ва доимий даромад манбаига эга бўлишларига шароит яратишдан иборат.
📊 Тадбир якунларига кўра:
🔹 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди.
🔹 35 та корхона ва ташкилот иштирок этди.
🔹 300 нафарга яқин ишсиз ва битирувчи ёшлар қатнашди.
🔹 70 нафар ёш касб-ҳунарга йўналтирилди.
👨🏫 Иш ўринлари қуйидаги йўналишларни қамраб олди:
– Қурилиш
– Хизмат кўрсатиш соҳаси
– Тикувчилик ва ҳунармандчилик
– Қишлоқ хўжалиги
– ИТ ва соғлиқни сақлаш
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг