Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-11
Айрим банк иловалари орқали Uzcard карталари ўртасида фоизсиз пул ўтказмалари амалга оширилади
Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси ахборот хизмати маълумотига (https://t.me/ubamatbuot/2301) кўра, баъзи тижорат банкларининг мобил иловалари орқали Uzcard картасидан бошқа банкдаги Uzcard картасига фоизсиз пул ўтказмалари амалга ошириш имконияти яратилган.
Қуйидаги банк иловалари орқали белгиланган ойлик лимитлар доирасида бепул ўтказмалар амалга оширилиши мумкин:
Smartbank иловасидан - ойига 5 млн сўмгача;
Халқ банкининг “Хазна” иловасидан - ойига 5 млн сўмгача;
O‘zSQB иловасидан - ойига 5 млн сўмгача;
МК банкининг “Маврид” иловасидан - ойига 5 млн сўмгача;
BRB иловасида - ойига 5 млн сўмгача;
Давр банкнинг иловасидан - ойига 3,5 млн сўмгача;
Ўзмиллийбанк иловасида (идентификациядан ўтиш керак) бир ойда 3 миллион сўмгача Uzkard карталари ўртасида пул ўтказмаларини фоизсиз амалга ошириш мумкин билан танишиш тавсия этилади.