Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Жорий йилнинг май–июн ойларида бўлиб ўтган сайловларқ натижасида янги сайланган маҳалла раислари ўз фаолиятларини самарали ташкил этишлари, “Маҳалла еттилиги” тизими доирасида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга бўлишлари мақсадида ўқув-семинарлар ўтказилмоқда.

error

2025-06-12

Янги сайланган маҳалла раисларининг ўз фаолиятларини етарли билим ва малакага эга ҳолда бошлашларини таъминлаш мақсадида, уларни ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича зарур билимлар билан қуроллантириш кўзда тутилган.

Шe муносабат билан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси масъул ходими Д. Нормуродов ўқув-семинарда маърузачи сифатида иштирок этиб, янги сайланган маҳалла раисларига ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва ҳамкорлик механизмлари юзасидан батафсил тушунтириш берди.