Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-18
Коррупсияга қарши курашишга – барчамиз масъул!
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси тизимида коррупсияга қарши курашиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, янги лавозимга тайинланган мутахассислар, ёш кадрлар ҳамда бошқарма ходимлари иштирокида “Коррупсияга қарши кураш – барчамизнинг масъулияти” мавзусида очиқ давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
📍 Музработ туманида ташкил этилган суҳбатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Коррупсияга қарши курашиш бўлими бўлим бош мутахассиси Д.Темиров иштирок этди ва қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
🔹 “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида” ва
🔹 “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти,
🔹 коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш маданияти хусусида фикр алмашдилар.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг