Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қумқўрғон туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ғалладан бўшаган ер майдонлари "Ягона ижтимоий реестр"да рўйхатда турган оилаларга деҳқончилик орқали даромад топишлари учун экин экишга тайёр ҳолда ва уруғлар билан бирга ажратиш тадбири ўтказилди.

error

2025-06-21

Шундан сўнг, аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси доирасида "Боболочин" маҳалласи ҳудудида 4Р-101 автомобил йўлининг 26-28 км оралиғида енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш лойиҳаси кўздан кечирилди. Ҳозирда 1 километрга яқин масофада дўконлар барпо этилган бўлиб, лойиҳа сифатли амалга оширилаётгани қайд этилди. Вилоят раҳбари лойиҳанинг қолган қисмини ҳам қисқа муддатда якунлаш бўйича масъулларга вазифа юклади.

Шунингдек, "Имомтепа" маҳалласида "Умиджон нур учқун" МЧЖ томонидан ташкил этилган экотуризм маскани, "Азларсой" маҳалласидаги "Сарбон Севинч" МЧЖга тегишли темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда "Бешқаҳрамон" маҳалласидаги эски бозор ўрнида барпо этилаётган замонавий Марказий деҳқон ва озиқ-овқат бозори қурилиши ҳам ўрганилди.

Ўрганиш давомида, шунингдек, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги янги лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими ташаббускорларга зарур тавсиялар, мутасаддиларга лойиҳаларни самарали ва муддатида амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.